Линклар

Кобулда Афғонистон келажаги бўйича халқаро анжуман бошланади


Донор давлатлар Афғонистон президенти Ҳамид Карзайдан қайта-тиклаш лойиҳалари учун ажратилган кўп миллиардлик ёрдам қандай сарфланаётгани ҳақида маълумот беришни сўрашлари кутилмоқда.

Анжуман арафасида Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати мутасаддиси Кэтрин Эштон Афғонистон ҳукуматини бошқарув тизимини яхшилашга, шунингдек, коррупцияга барҳам беришга чақирди.

Анжуманда 70 та халқаро ташкилот вакиллари, 40 та давлат ташқи ишлар вазирлари, жумладан, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳам иштирок этишлари кутилмоқда.

Йиғилиш арафасида пойтахт Кобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
XS
SM
MD
LG