Линклар

Фитначилар Қорасувда жанжал чиқаришга уринмоқда

  • Барно Анвар

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти¸ Қирғизистон жанубида ўзбекларнинг маҳаллий милиция ходимлари томонидан аëвсиз қийноққа солинаëтганига оид ўнлаб далилларни жамоатчиликка тақдим этмоқда.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти¸ Қирғизистон жанубида ўзбекларнинг маҳаллий милиция ходимлари томонидан аëвсиз қийноққа солинаëтганига оид ўнлаб далилларни жамоатчиликка тақдим этмоқда.

Озодликка сим қоққан қорасувлик ўзбекларга кўра¸ улар бир неча кундан бери ўз маҳаллаларида тинимсиз қўриқчилик ўрнатишган. Сўнгги ҳафта ичида бу шаҳарда айланиб қолган провокаторлар гуруҳининг ўзбек йигитларини жанжалга тортаётгани ва тез-тез муштлашувлар бўлаётгани бу ердаги ўзбекларни хавотирга солиб қўйган.


Ўш вилоятининг, тахминан, 25 минг одам яшайдиган Қорасув шаҳрида 19 июл куни иккита жанжал бўлди.

Бу ҳақда Озодликка сўзлаган қорасувлик ўзбекларга кўра, ҳар икки ҳолатда маҳаллий ўзбек ва қирғизларга нотаниш бўлган қирғиз йигитлари ёш-ёш ўзбек йигитларини жанжалга тортган.

Ана шундай тўпoлонда қолиб, калтакланган қорасувлик Муроджон Насриддинов уни жанжалга тортган нотаниш қирғиз йигитлари қутқусини беэътибор қолдиришга зўр бериб уринганини айтади.

- Ошхонага кириб чой ичган эдик Қорасув шаҳар бозорида. Кейин иккита қирғиз бола келиб олдимиздаги столда ўтирди. Ғалати қараб нима қилди. Индамасдан чойни ичдик. Кейин официанткани чақирсак¸ “Сенлар бақиришма. Нима бақиришаяпсан” деб тўполон қилди. Биз индамадик. Чиқиб кетаëтсак¸ орқамиздан чиқди. Заргарнинг орқасига ўтган эдик¸ ўша ерда урушиб кетдик қирғиз-ўзбек бўлиб. Ўзбеклар кам. Фақат қирғизлар кўпайишиб кўринган нарса билан ураяпти. Биз икки киши эдик. У ерда тўғри келган қирғиз югуриб келиб ураяпти. Улар биринчи қўл кўтарди. Кейин биз қўлдан келганча уришдик, дейди қорасувлик Муроджон.

Муроджон Насриддинов ва унинг дўсти 15 чоғли одамнинг дўппослашига дош беролмай, оломоннинг қўлидан қочиб чиқишга эришган ва бозор яқинидаги бир хонадонга беркинган.

Аммо бироз ўтиб уларни дўппослаган қирғиз йигитлар етовидаги ҳарбийлар уларни қидириб, шу хонадонга кириб келган ва ҳибсга олган.

- Ҳарбийлар тўсиб кетаяпти¸ қирғизлар ураяпти бизни.

Озодлик: Ҳарбийлар сизларни ҳимоя қилдими?

- Уришма¸ уришма деяптию¸ ўзлари одамнинг қўлини қайириб урадиган жойини очиб беришаяпти. Кейин милицияхонага кирдик. У ерда гаплашди. 3000 штраф тўлайсан¸ деди. “3000 сўм пулимиз йўқ. Биз бера олмаймиз” десак¸ 2000 тушди. Кейин шеригим 1000 сўм пул бераман деб¸ 1000 сўм пул берди. Пулни бергандан кейин чиқариб юборишди.

Озодлик: Қанақадир қоғозга қўл қўйдингларми?

- Йўқ¸ ҳеч қанақа қоғозга қўл қўймадик. Милицияларнинг ўзлари келиб уриб кўради. Жонли мешок қилиб кўрадида.

Озодлик: Милициялар ҳам урдими?

- Ҳа¸ милициялар ҳам урди. Кўринмайдиган жойга ураяптида. Ичкарига олиб кираëтганда шеригимнинг қўлини қайирди. Шеригим жони оғриганидан типирчилаган эди “Типирчилама. Ҳе энангни сартни боласи” деб тепди¸ дейди Муроджон.

Шундай қилиб, қорасувлик Муроджон Насриддинов ҳам қирғиз йигитлари, ҳам ҳарбийларидан калтак еди ва еган калтаклари учун 1000 қирғиз сўми миқдорида пора ҳам тўлаб, душанба кунги ур-йиқитдан жонини қутқариб қолди.

Яна бир суҳбатдошимиз — қорасувлик Отабек Исроилов 19 июл куни шаҳарнинг бошқа бир ҳудудида бўлган жанжал тафсилотларини сўзлаб берди.

- Обедларга яқин. Ўртага машинасини қўйиб олган экан битта қирғиз бола. Қорасув бозорининг олдида бўлаëтган иш. Сигнал чалсак¸ “сигнал чалма” деяпти. “У ëққа ëки бу ëққа ўтиб ол. Ўтиб кетай” деса¸ “туриб тур¸ ҳозир” деб кетибди. Кейин айланиб яна шу бозор томонга бориб қолган экан “мана бу менга сўкинди” деган экан шу ердаги танимайдиган аравакашлар ҳам келиб толпа қилиб юборишипти.

Озодлик: Нима бўлди у болага?

- Йиғлаб келди. Айтиб берди. “Танийсанми?” десак¸ ҳа деди. Иккита-учта бола билан кетишган эди. Билмайман¸ нима бўлди.

Озодлик: Қарши жавоб бергани иккита-учта ўзбек болалар йиғилиб кетдими?

- Йўқ¸ урушгани эмас. “Бориб сўрайликчи¸ нимага урди?” деб кетишди.

Озодлик: Нима бўлганини билмайсизми?

- Ундан кейин нима бўлганини билмайман¸ дейди Отабек Исроилов.

Отабек Исроиловга кўра, бундай майда низолар Қорасув шаҳрида Ўш воқеаларидан 10 кун ўтиб бошланган ва кейинги кунларда анча кўпайиб қолган.

Буни тасдиқлаган қорасувлик фаоллардан бири — Қорасув шаҳрида тузилган Халқ комиссияси аъзоси Дилёр Жумабоев кейинги ҳафта ичида, асосан, шаҳардаги бозор теварагида кўпайиб қолган бу низоларни қўзғаш билан алоҳида бир гуруҳ шуғулланаётганга ўхшайди, деган фикрни айтди.

- Ëш¸ ўспирин болаларда энди. Оддий халқ ҳаммаси¸ мен ҳам тушунмаяпман. Нотаниш болаларда. Местний халқдан унақа нима чиқмаяпти. Уч-тўрт кундан бери ўзимиз ҳам ҳимоя қилаяпмизда энди. Ишлар жиддийлашиб кетганига кечаси билан ухламаяпмиз яна. Ҳаммамиз маҳаллаларимизни қўриқлаб чиқаяпмиз. Қирғиз биродарлар қўни-қўшнилар билан чиқиб бир жону бир тан бўлиб турибмиз. Жуда кўпчилиги хафа. “Тоғдан келганлар шу ишни қилиб¸ иқтисоди мана бунақа бўлиб биз ҳам пул топа олмаяпмиз” деб жуда кўпчилик хафа¸ дейди Дилëр Жумабоев.

Дилёр Жумабоев, бу борада маҳаллий ўзбек ва қирғиз аҳолисининг мурожаатига Қорасув шаҳри ҳуқуқ-тартибот идоралари деярли жавоб бераётгани йўқ, берган жавоблари ҳам бирёқлама бўлмоқда, дейди.

- Орган бир томонлама бўлиб қолаяпти. Қонун бир томонлама бўлиб қолаяпти. Фақат қирғиз миллатига мансуб бўлган миллатнинг ëни олинаяпти баъзи ўринларда¸ дейди Дилëр Жумабоев.

Дилёр Жумабоев ва қорасувлик жабрдийда қаҳрамонларимиз мурожаатлари ортидан бир яна бир бор Ўш вилояти коменданти Бақитбек Алимбеков ва унинг матбуот хизматига мурожаат қилдик.

Аммо мурожаатларимиз жавобсиз қолди.

Дилёр Жумабоев бундай беписандлик оқибатида бу шаҳарда ҳам тартибсизликлар келиб чиқиши мумкинлигидан шаҳар аҳли хавотирда эканини айтар экан, қорасувликлар яна ўз жонини ўзи ҳимоя қилишга мажбур бўлмоқда, дейди.

- Укахонимизга ҳаммамиз қайғуриб “Агар қўйиб юбормайдиган бўлса¸ яна Қорасувдагилар ҳаммамиз тўпланамиз” деб турган эдик. Ҳозир қидириб топсак¸ яхши қўйиб юборибди. 20-30 минг одам тўпланамиз¸ деб турган эдик. Биз милиция ходимларига очиғи солиқ тўлаймиз. Шу кунгача тўлаганмиз. Нима учун деса¸ милиция ходимлари бизни ҳимоя қилади¸ деб ўйлаганмиз. Ана шу уруш кунлари ҳам ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар бизни ҳимоя қилиши керак эдида. Лекин уларнинг вазифасини биз ўзимиз бажардик. Ўзимизни ўзимиз ҳимоя қилдик босқинчилардан. Учинчи куч дейдими¸ тўртинчи куч дейдими ўшалардан ҳимоя қилдик. Лекин ҳозирги кунга келиб ўзини ўзи ҳимоя қилганлар жиноятчи бўлиб турса. Бу нима деган гап¸ дейди Қорасув шаҳрида тузилган Халқ комиссияси аъзоси Дилёр Жумабоев.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG