Линклар

Тожикистонда Ал-Қоидага алоқадорликда айбланган шахслар ушланди


Тожикистонда Ал-Қоида террор тармоғининг аъзоси дея иддао қилинган икки шахс қўлга олинди. Улардан бири Ўзбекистон фуқаросидир.


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, қўлга олинган шахсларнинг кимлиги ва қаерда истиқомат қилиши аниқланган. Ҳибсга олинганлардан бирининг Ўзбекистон фуқароси Ислом Ниёзматов экани ва Ўзбекистонда қидирувга берилган бу шахснинг сўнгги йилларда Тожикистон шимолидаги Сўғд вилятига қарашли Истарафшан туманида яшагани айтилмоқда.

Тожик расмийлари иддаосига кўра¸ Ниëзматов Покистоннинг Вазиристон туманидага ҳарбий лагерларнинг бирида машқлардан ўтган ва қўпорувчилик амалиётларини бажариш учун Тожикистонга юборилган.

Қўлга олинган иккинчи шахс Тожикистон фуқароси. Унинг ҳам Покистон ва Афғонистондаги ҳарбий лагерларда тайëргарликдан ўтгани даъво қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG