Линклар

Россияда сувга чўкканлар сони рекорд даражага етди


Россия расмийларига кўра, сўнги 24 соат ичида Россия бўйлаб дарё ва кўлларда чўмилаётган 71 киши чўкиб ўлган.


Сўнгги ҳафта давомида Россия бўйлаб ҳаво ҳарорати 30 даражадан пастга тушгани йўқ ва россияликлар иссиқдан сақланиш мақсадида дарё ва кўл бўйларида жон сақламоқдалар.


Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги матбуот вакили Вероника Смолская сўзларига кўра, жорий йил давомида Россия бўйлаб 2500 киши чўкиб ўлган ва улардан 1244 нафари биргина июл ой давомида чўкиб кетган.

XS
SM
MD
LG