Линклар

Россия Фарнборода “кўзга кўринмас” учқичини намойиш этди


Буюк Британияда бошланган «Фарнборо-2010» 47- халқаро авиакосмик кўргазмасида Россия ўзининг янги Т-50 (ПАК ФА) фронт авиацияси комплексини намойиш этди. “Сухой” компанияси томонидан яратилган ва чет элда “рус Стеллзи” деб ном олган қирувчи учқичга энг замонавий ҳавода ёқилғи қуйиш мосламаси ўрнатилган.

5-авлод самолëтлари сирасига кирувчи PAK FA Fighter ҳар қандай учқичдан ҳавода ёнилғи қуйиб олиши мумкин. Мудофаа вазирлиги мутассадиларига кўра, Россиянинг "Звезда" илмий ишлаб чиқариш корхонаси ҳавода ёнилғи қуювчи учқичлар ва бунинг учун зарур бўлган мосламаларни яратиш борасида қатор буюртма олган.

Янги русумдаги мазкур учқичларга қадар Россия Федерацияси учқичлар учун ҳавода ёнилғи қуйиш тизимини ўзида ишлаб чиқармас эди. Шўролар даврида бундай мосламалар Тошкент авиация заводидагина ишлаб чиқарилган.
XS
SM
MD
LG