Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:33

БМТ комиссари ўзбекларга қарши зўравонликлар ҳақида гапирди



Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай Қирғизистон жанубида июн ойида рўй берган қонли тўқнашувлар чоғида қирғиз хавфсизлик кучларининг фуқароларга нисбатан қийноқ қўллагани ва ноқонуний ҳибсга олганига оид маълумотга эга эканлигини маълум қилди.


- Жуда кўп одам¸ уларнинг аксари ëшлар¸ мутлақ аксари эса ўзбеклар¸ ҳеч қандай сабабсиз қўлга олингани ва фақат ўзбек бўлгани учунгина даҳшатли қийноққа солингани ҳам Қирғизистоннинг ўз¸ ҳам у ўз зиммасига олган халқаро ҳуқуқ нормаларига мутлоқ зиддир, дейилади Нави Пиллай баёнотида.


БМТ юқори мартабали расмийсининг билдиришича, маҳаллий ҳукумат фуқароларнинг ноқонуний ҳибсга олиниши ва уларнинг қийноққа солинишига кўз юммоқда ва бундай амалиётларни тўхтатиш борасида ҳеч қандай чора-тадбир қўлламаëтир.


Ўтган ой Ўш шаҳри ва Жалолободда рўй берган этник низо давомида, расмий маълумотларга кўра, 300дан зиёд киши нобуд бўлган, 2000 дан ортиқ одам тан жароҳати олган. Бироқ норасмий манбалар жанубдаги хунрезлик қурбонлари сонининг 2000 дан ошиқ эканини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG