Линклар

Тожикистонда исëнчи генералнинг укаси 30 йилга кесилди


Тожикистонда исёнчи генерал Ғаффор Мирзоевнинг укаси Абдурасул Мирзоев 30 йилга озодликдан маҳрум этилди

Абдурасул Мирзоевнинг адвокати Саиджон Одинаевнинг маълум қилишича, ўз ҳимоясидаги судланувчи зўравонлик билан давлат тўнтариши уюштиришга уринганлик, ноқонуний қурол сақлаганлик, одам ўғирлаганлик ва шу каби оғир қатор жиноятларда айбдор деб топилган.

Тожикистон Олий судидан олинган маълумотларга кўра, Абдурасул Мирзоев устидан тергов ишларини мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси олиб борган.

Тожикистон Олий суди биносида ёпиқ эшиклар ортида олиб борилган маҳкама ҳукми 20 июл куни ўқиб эшиттирилди.

Тожикистон президенти хавфсизлигини таъминловчи Миллий гвардия собиқ қўмондони Ғаффор Мирзоевнинг укаси Абдурасул Мирзоев жорий йилнинг 11 январида Бирлашган Араб амирликларининг Дубай шаҳридан Тожикистонга экстрадиция қилинган эди.
XS
SM
MD
LG