Линклар

logo-print

Кобул анжуманида дастлабки қарорлар қабул қилинди



Афғонистон масаласига бағишлаб Кобулда ўтаётган халқаро анжуман иштирокчилари президент Ҳамид Карзайнинг мамлакат хавфсизлиги назоратини 2014 йилга қадар афғон қўшинлари зиммасига юклаш таклифини қўллаб-қувватладилар.


Бундан ташқари донор мамлакатлар Афғонистонга ажратилаётган пуллардан 50 фоизини тўғридан-тўғри Афғонистон ҳукумати ихтиёрига ўтказиш таклифини ҳам маъқулладилар.


Бугунги анжуман очилишида нутқ сўзлаган президент Ҳамид Карзай Афғонистон ҳукумати мамлакат хавфсизлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олиш ва ажратилаётган бир неча миллиард долларлик ёрдамни тақсимлашда иштирок этишни истаётганини маълум қилди.


-Афғонистон армияси эришган ютуқлар билан фахрланамиз. Ишончим комил, 2014 йилга бориб афғон миллий хафвсизлик кучлари мамлакат бўйлаб ўтказиладиган барча ҳарбий амалиётлар учун масъул бўладилар, деди Афғонистон президенти.


Кобул анжуманида чиқиш қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ҳамид Карзай етакчилигидаги ҳукуматдан коррупцияга қарши курашда ижобий натижа кутаётганини таъкидлади.


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистон хавфсизлик кучлари хавфсизлик назоратини ўз зиммасига олгандан сўнг ҳам халқаро кучлар Афғонистон армиясини қўллаб-қувватлашни давом эттиражагини маълум қилди.


Анжуман арафасида Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон ҳам Афғонистон ҳукуматини бошқарув тизимини яхшилаш, шунингдек, коррупцияга барҳам беришга чақирди.

Анжуманда 70 дан ошиқ халқаро ташкилот вакиллари, 40 давлат Ташқи ишлар вазирлари, ҳамда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун иштирок этмоқда.

Йиғилиш арафасида пойтахт Кобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

XS
SM
MD
LG