Линклар

Хитой энг кўп энергия истеъмол қилмоқда


Хитой жаҳонда энг кўп энергия истеъмол қилувчи давлатга айланди.


Қароргоҳи Парижда жойлашган Халқаро энергетик агентлигининг бугун эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, 2009 йил давомида Хитой халқ республикаси 2 миллиард 26 миллион тонна нефт истеъмол қилган. Ҳисоботга кўра, АҚШ ўтган йил давомида ўз эҳтиёжлари учун 2 миллиард 16 миллион тонна нефт ишлатган.


Бироқ Хитой ҳукумати ушбу ҳисоботни инкор қилмоқда. Пекин расмийларига кўра, Хитой ҳисоботда келтирилган рақамдан 16 миллион тонна кам нефт истеъмол қилган.


Табиатни муҳофаза қилувчи ташкилотлардан анчадан буён Хитойни атмосферага катта миқдорда заҳарли газлар чиқараётганликда айблаб келмоқдалар.

XS
SM
MD
LG