Линклар

Афғон аскари хорижликларни отиб ўлдирди


Афғонистонлик аскар икки нафар америкалик фуқаро ва бир ҳамкасбини отиб ўлдирди.

Ўтган ҳафтада ҳам Афғонистонда шундай воқеа юз берган эди.

НАТО етакчилигидаги Халқаро кучлар ўқув машғулотлари пайтидаги бу воқеа атайин ёки беихтиёр содир бўлганини аниқлаш юзасидан текширув олиб борилаётганини билдирди.

Икки америкалик ва афғонистонлик ҳарбийни отиб ўлдирган аскарнинг ўзи воқеа жойида ўлган.

Мазори Шариф шаҳри яқинидаги базада содир бўлган воқеада яна НАТОнинг бир ҳарбийси ва афғонистонлик аскар ҳам яраланган.
XS
SM
MD
LG