Линклар

Испания парламенти ниқобни таъқиқламади


Испания парламенти мухолифатдаги консерватор Халқ партиясининг жамоат жойларида исломий ниқоб тақишни таъқиқлаш ҳақидаги таклифини рад қилди.

350 та ўринли парламент қуйи палатасидаги овоз бериш жараёнида мухолифат киритган таклиф 21 та кўп овоз билан қабул қилинмади.

Жорий йил апрелида Белгия парламентининг қуйи палатаси депутатлари кўпчилик овоз билан муслималар жамоат жойларида юзни тўлиқ ёки қисман тўсадиган ниқоб тақишини тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилган эди.

Ўтган ҳафта Францияда ҳам шундай қарор қабул қилинди.

Келаси ойлар ичида Белгия ва Франция сенати бу чорани маъқуллаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG