Линклар

АҚШ Давлат котиби ва мудофаа вазири Сеулга борди


Ҳиллари Клинтон ва Роберт Гейтснинг ташрифидан мақсад Шимолий Корея билан Жанубий Корея ўртасида муносабатлар кескинлашган пайтда АҚШ Сеулни қўллаб-қувватлашини намойиш қилишдан иборат.

Клинтон ва Гейтснинг икки корейс давлатини ажратиб турган “Қуролсиз ҳудуд”ни бориб кўришлари ва жорий йил март ойида ҳарбий кема денгизга чўкиши оқибатида ҳалок бўлган 46 нафар жанубий кореялик матрослар хотирасини ёд этиш маросимида иштирок этишлари режаланган.

Халқаро текширув натижаси Жанубий Кореянинг кемаси Шимолий Корея кемаси торпедо отгани оқибатида сувга ғарқ бўлганини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG