Линклар

АҚШ ва Британия раҳбарлари Кобул анжумани натижасини олқишлади


Барак Обама ва Дэвид Камерон Афғонистон келажаги бўйича Кобулда ўтган анжуманда қабул қилинган қарорни олдинга ташланган қадам, дея баҳоладилар.

Бир кунлик анжуманда иштирок этган делегатлар Афғонистон кучлари 2014 йилга қадар мамлакатда ўтказиладиган амалиётларда етакчилик қилиши ҳақидаги президент Ҳамид Карзайнинг режасини маъқулладилар.

Афғонистон кучлари жорий йилда бир нечта вилоятда хавфсизликни таъминлаш вазифасини қабул қилиб олиши кутилмоқда. АҚШ эса келаси йил ёзидан бошлаб ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни режаланган.

АҚШ президенти Афғонистонда эришилган ютуқларни юқори баҳолади.

- Буларнинг ҳаммаси муҳим ютуқлар. Афғонистонликлар ўз мамлакати тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олишида зарурий шароитни яратиш учун улар узоқ йўлни босиб ўтишлари керак бўлади. Келаси йиллар давомида афғонистонликлар хавфсизликни таъминлаш вазифасини ўз зиммасига ола бошлайди ва келаси йил июл ойида биз қўшинларимизнинг бир қисмини Афғонистондан олиб чиқа бошлаймиз. Кобул конференцияси халқаро ҳамжамият, жумладан, Қўшма Штатлар Афғонистонни қўллаб-қувватлашини кўрсатди, деди АҚШ президенти Барак Обама.
XS
SM
MD
LG