Линклар

logo-print

Эронда 5,8 балл куч билан зилзила содир бўлди


Эрон телевидениеси зилзила мамлакат жанубида жойлашган Форс ва Хормуз вилоятлари ўртасида бўлганини билдирди.

Ер силкиниши оқибатида талафот кўрилгани ёки кўрилмагани тўғрисида маълумот берилмади.

Ундан олдин АҚШнинг Геология тадқиқот маркази сешанба куни тунда Эроннинг жанубий соҳили яқинида қатор ер силкинишини қайд этди.

Энг кучли силкиниш 5,8 баллга тенг бўлган.

Зилзила эпицентри Жаҳром шаҳридан 165 километр, Теҳрондан эса 975 киломерт жануби-шарқда, 10 километр ер остида бўлган.

2003 йилда Эроннинг Бам шаҳрида 6,3 балл куч билан ер силкиниши содир бўлгани оқибатида 30 мингга яқин одам нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG