Линклар

logo-print

Ўзбекистон раҳбари Эрматов ва Илёсовни тақдирлади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ, 20 июл куни футбол ҳаками Равшан Эрматов “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан унинг ёрдамчиси Рафаэл Илёсов эса “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, ўзбек футболининг шуҳратини жаҳонга танитиш, халқаро майдонда унинг нуфузини юксалтиришда ибрат ва намуна кўрсатгани, миллий футбол ҳакамлари мактабини ривожлантириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Сайфуддинович Эрматовга “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони берилган.

Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси яқинда футбол бўйича Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бешта ўйинга ҳакамлик қилиб, ҳамманинг олқишини қозонган эди.
XS
SM
MD
LG