Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:29

ҲРУ Ўзбекистон ва Қирғизистонни айблади


Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзбеклар қирғиз милицияси томонидан ҳибсга олиниши ва қийноққа солинишидан халос бўлишлари учун уларга бошпана берилмаётгани юзасидан Қирғизистон ва Ўзбекистонни айблади.

Ташкилот вакили Герри Симпсонга кўра, хавфсиз бошпана излаётган аксар одамлар, агар чегара очилса, Ўзбекистондан бошпана топишга ҳаракат қилишларини айтган.

20 июл куни Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Неви Пиллай Қирғизистон хавфсизлик кучлари мамлакат жанубида қийноқ қўллаш ва ўзбошимча ҳибсга олиш каби инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолларини содир этаётгани тўғрисида маълумотларга эга эканини айтди.
XS
SM
MD
LG