Линклар

Эронда яна зилзила рўй берди


Эронда Рихтер ўлчови бўйича 5,8 балл куч билан содир бўлган зилзила оқибатида камида 15 киши тан жароҳати олди.


Эрон телевидениеси зилзила мамлакат жанубида жойлашган Форс ва Ҳўрмуз вилоятлари ўртасида бўлганини билдирди.

Ундан олдин АҚШнинг Геология тадқиқот маркази сешанба куни тунда Эроннинг жанубий соҳили яқинида қатор ер силкинишини қайд этди.

Зилзила эпицентри Жаҳром шаҳридан 165 километр, Теҳрондан эса 975 киломерт жануби-шарқда, 10 километр ер остида бўлган.

2003 йилда Эроннинг Бам шаҳрида 6,3 балл куч билан ер силкиниши содир бўлгани оқибатида 30 мингга яқин одам нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG