Линклар

НАТО Бош котиби Исломободга борди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳарбий альянс Покистон билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш истагида эканини маълум қилди.


НАТО Бош котибининг ушбу баёноти Исломободда Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан ўтказилган музокаралардан сўнг янгради.


Андерс Фог Расмуссен ўз чиқишида халқаро қўшин 2014 йилда Афғонистонни тарк қилгандан сўнг ҳам НАТО Афғонистон хавфсизлик кучларига ёрдам беришни давом эттиражагини яна бир бор таъкидлади. Бундан ташқари НАТО Бош котиби террорчиликка қарши кураш уринишларида Покистон ролини юксак баҳолади.


Покистонга келишдан аввал Андерс Фог Расмуссен Кобулда бўлиб, Афғонистон хавфсизлиги мавзуига бағишлаб ўтказилган йирик халқаро анжуманда иштирок этди.


Ҳафта бошида эса Исломободга АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон борган эди. Покистон етакчилари билан ўтказилган музокаралардан сўнг Ҳиллари Клинтон расмий Вашингтон Покистонга ёрдам тарқасида 500 миллион доллар ажратишини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG