Линклар

logo-print

Эронда ядровий олим Амирий ҳақида кино олинади


Эроннинг Sima давлат кинокомпанияси яқин келажакда АҚШ разведка хизмати томонидан ўғирлаб кетилганини иддао қилаётган физик олим Шаҳрам Амирий ҳақида кино олиш ниятида.


Ўтган ҳафта эронлик олим АҚШдан Теҳронга қайтиб келди.


Амирийнинг сўзларига кўра, у 2009 йилда Саудия Арабистонида АҚШ Марказий разведка хизмати ходимлари томонидан ўғирлаб кетилган ва кейинчалик АҚШга олиб келинган.


Олим шунингдек, АҚШда унга босим қилингани ва уни сўроқ қилиш жараёнида Исроил разведкаси ходимларининг ҳам иштирок этганини таъкидлади.


Бундан ташқари, Амирий АҚШ расмийлари унга Теҳрон ядровий дастури борасида ёлғон маълумот тарқатиш ва бунинг учун 50 миллион доллар таклиф қилганини билдирди.


АҚШ расмийлари эса Амирий иддаоларини кескин инкор қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG