Линклар

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони ортди


Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 3 миллион кишига яқинлашди.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳисоботида айтилишича, 2010 йилнинг январ-июн ойлари давомида Ўзбекистон ҳудудида интернет фойдаланувчилари сони 2.94 миллион кишини ташкил қилган.

Маълум бўлишича, жорий йил бошида ушбу рақам 2.74 миллион киши атрофида бўлган.

Интернетга уланиш ва интернет билан боғлиқ хизмат кўрсатиш субъектлар сони сўнги олти ой давомида 982 тага етган, интернет кафелар сони эса жами 1025 тага етган.

Ўзбекистон веб саҳифаларининг миллий домени ҳисобланган UZ доменида рўйхатга олинганлар сони 10 фоизга ортиб, ушбу рақам 10 500 тани ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG