Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:29

Халқаро шифокорлар Ўшдаги ўзбеклар ҳолидан ташвишда



Соғлиқни сақлаш ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотга кўра, Қирғизистон жанубидаги этник ўзбекларга тиббий ёрдам кўрсатилмаётир ҳамда улар қўшни Ўзбекистондан бошпана топиш имкониятларидан мосуво бўлмоқдалар.

Чегара билмас шифокорлар ташкилотининг бугун эълон қилинган баёнотида айтилишича, Ўш шаҳридаги тиббиёт муассасалари атрофига жойлаштирилган ҳарбийлар ўзбекларнинг докторлар билан учрашишига тўсқинлик қилмоқда. Баёнотда, шунингдек қирғиз милициясининг Ўш шаҳрида ўзбеклар истиқомат қилувчи туманларда “олдиндан уюштирилган рейд”лар ўтказаётгани алоҳида таъкидланган. Чегара билмас шифокорлар ташкилоти ёрдам сўраб мурожаат қилаётган шахсларнинг кўпи калтаклангани ва қийноқларга солинганини ҳам маълум қилди.

Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса ўзбеклар қирғиз милицияси томонидан ҳибсга олиниши ва қийноққа солинишидан халос бўлишлари учун уларга бошпана берилмаётгани юзасидан Қирғизистон ва Ўзбекистонни айблади.

Ташкилот вакили Герри Симпсонга кўра, хавфсиз бошпана излаётган аксар одамлар, агар чегара очилса, Ўзбекистондан бошпана топишга ҳаракат қилишларини билдирганлар.

20 июл куни Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Неви Пиллай Қирғизистон хавфсизлик кучлари мамлакат жанубида¸ асосан¸ ўзбекларга нисбатан қийноқ қўллаш ва ўзбошимча ҳибсга олиш каби инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолларини содир этаётгани тўғрисида маълумотларга эга эканини айтди.
XS
SM
MD
LG