Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:45

Қирғизистон ЕХҲТ полициячилари хавфсизлигини таъминлай олмайди


- Қирғизистон ҳукумати мамлакат жанубига киритилиши режаланган ЕХҲТ халқаро полиция миссияси ходимлари хавфсизлигини таъминлай олмайди, дея баёнот берди Қирғизистон Ўтиш даври президентининг маслаҳатчиси Виктор Черноморец.

Мамлакат президенти Роза Ўтунбаева бундан икки ҳафта муқаддам ЕХҲТга мурожаат қилиб¸ яқинда қонли тўқнашувлар рўй берган мамлакат жанубига халқаро полиция миссиясини киритишни сўраган эди.

ЕХҲТ давлатлари Қирғизистон жанубига 52 кишидан иборат халқаро полиция миссиясини юборишни режалаган бироқ ушбу миссиясини қачон юбориш масаласи ташкилотга аъзо 56 давлат вакилларининг 22 июл куни Венада ўтадиган йиғинида ҳал бўлади.
XS
SM
MD
LG