Линклар

“Facebook” фойдаланувчилари ярим миллиарддан ошди


“Facebook” ижтимоий интернет-тармоғидан фойдаланувчилар сони 500 миллиондан ошди.

Бу дунёдаги ҳар 14 одамдан бири “Facebook” тармоғидан фойдаланаётганини англатади.

Facebook асосчиси Марк Заккерберг ширкатнинг мақсади дунё “янада очиқ ва узвий боғлиқ бўлишида” ёрдам беришдан иборат эканини айтди.

Заккерберг “Facebook” 6 йил аввал фаолият бошлаганида миллионлаб одам ундан фойдаланиши мумкинлиги ҳаёлига келмаганини айтди.
XS
SM
MD
LG