Линклар

Ироқда ўндан ортиқ одам худкуш ҳужум қурбони бўлди


Бақуба шаҳридаги “Ҳусайния” масжиди яқинида автомобилга ўрнатилган бомба портлади.

Ироқ полицияси маълумотига кўра, ҳужум оқибатида 13 киши ўлган 26 нафари яраланган.

Шунингдек, Диёла вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани натижасида америкалик бир ҳарбий ҳалок бўлди.

АҚШ ва Ироқ расмийлари агар янги коалиция ҳукумати тузиш борасида олиб борилаётган музокаралар чўзилиб кетса, мамлакатда зўравонликлар кучайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Ироқда умумий сайловлар 4 ой олдин, яъни, 7 март куни ўтказилган.

Шунга қарамай, ҳозиргача янги ҳукумат тузилгани йўқ. Боиси биронта сиёсий гуруҳ сайловда кўп овоз олишга муваффақ бўлмаган.
XS
SM
MD
LG