Линклар

logo-print

АҚШ Косовони қўллаб-қувватлашини билдирди


АҚШ вице президенти Жозеф Байден Косово Бош вазири Хашим Тачига Қўшма Штатлар мустақил Косовони қўллаб-қувватлашини яна бир марта такрорлади.

Байден ва Тачи ўртасида Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда Косово ҳукумати матбуот вакили Мемли Красники ҳам иштирок этди.

- Қўшма Штатлар Косовони қўллаб-қувватлашини бир неча бор таъкидлаган. Бугун ҳам шундай бўлди. АҚШ вице президенти Косово Бош вазирини қандай қарор қабул қилинмасин, Қўшма Штатлар Косово ортида туришига ишонтирди, деди Косово ҳукумати расмийси.

Красникига кўра, музокара чоғида Косовода қонун устиворлигини таъминлаш, Евро-Атлантика интеграцияси жараёнида Косово келажаги билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG