Линклар

Бакиев қўлга олинди


Ҳокимиятдан четлатилган Қирғизистон собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг укаси Аҳмат Бакиев ҳибсга олинди.

У май ойида Қирғизистон жанубида оммавий тартибсизлик келтириб чиқарганликда гумон қилинмоқда.

Қирғизистон муваққат ҳукумати матбуот хизмати маълумотига асосланиб Россиянинг РИА Новости ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Аҳмат Бакиев чоршанба куни кечқурун Жалолобод шаҳрида қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG