Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:35

Аҳмат Бакиев Жалолободда қўлга олинди


Аҳмат Бакиев
Аҳмат Бакиев

Апрел ойида ҳокимиятдан четлатилган Қирғизистон собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг укаси Аҳмат Бакиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазири лавозимини вақтинча бажариб турган Қубатбек Байболов маълум қилди.



- Аҳмат Бакиев Жалолободдаги квартиралардан бирида ҳибсга олинди. Хабарингиз бор, у амалдаги Жиноят Kодексининг бир нечта моддаси бўйича айбланмоқда. Бакиев билан бирга яна бир нечта шахс қўлга олинди. Ҳибсга олиш жараёни чоғида Аҳмат Бакиев ёнидан пистолет, ниқоб, соқол ва ясама соч топилди. Эндиликда у Бишкекка олиб борилади ва қонун дорасида унги нисбатан очилган жиноят иши давом эттирилади, деди Қубатбек Байболов.

50 яшар Аҳмат Бакиевнинг ушланганини Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши Бош котиби Алик Ўрозов ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, Ўш ва Жалолободдаги қонли воқеалар ташаббусчиларидан бири сифатида қидирилган Аҳмат Бакиев 21 июл куни тунги соат 23:00 атрофида қўлга олинган.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиевнинг укаси Аҳмат, хабарларга кўра, Жалолободнинг Спутник микрорайонида ҳибсга олинган. Ўрозовнинг билдиришича, даставвал Аҳмат Бакиев ва кейинчалик унинг икки нафар ёрдамчиси ушланган.

Маълум бўлишича, Жалолободда ўтказилган махсус амалиётга Қирғизистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилган.

Бишкек шаҳрида апрел ойида кейинчалик мамлакат жанубида май ҳамда июн ойиларида рўй берган тартибсизликлар юзасидан мингдан ортиқ жиноий иш қўзғатилган.

Собиқ президент Қурмонбек Бакиев, унинг оила аъзолари ҳамда собиқ амалдорларга бир қатор жиддий айбловлар қўйилмоқда. Улар орасида Ўш ва Жалолободдаги миллий низони уюштириш ва уни молиялаштириш айблари ҳам бор. Ҳозирда Беларусдан сиëсий бошпана топган Қурмонбек Бакиев ўзи ва яқинларига қўйилаëтган бундай айбларни инкор этмоқда ва апрел ойида Бишкекда¸ июн ойида эса¸ Ўш ва Жалолободда юзага чиққан қонли воқеалар учун муваққат ҳукуматнинг ўзини айбламоқда.

Шунингдек чоршанба куни Қирғизистон Давлат қўриқчилик хизмати раҳбари собиқ ўринбосари Нурлан Темирбоевнинг ўз ихтиёри билан милиция ходимларига таслим бўлгани хабар қилинди.

Қирғизистон Бош прокуратураси ходимининг Интерфакс агентлигига билдиришича, Нурлан Темирбоев жорий йилнинг апрел ойида Бишкекда бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишлари чоғида ўз ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG