Линклар

Пхеньян ҳарбий машқларга қарши чиқмоқда



Шимолий Корея дипломати АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиш режасини кескин танқид қилди.

Осиё минтақавий анжумида иштирок этиш мақсадида Вьетнамга борган Шимолий Корея делегацияси вакили Ри Тонг-ил сўзларига кўра, бу каби ҳарбий амалиётлар минтақа хавфсизлилига катта таҳдид туғдиради.

Ханойда журналистлар билан учрашган Шимолий Корея расмийси¸ агар АҚШ ядровий дастур масаласида Пхеньян билан музокараларни бошлаш истагида бўлса, Вашингтон Шимолий Кореяга нисбатан жорий қилган санкцияларни бекор қилиб, Жанубий Корея билан ўтказишни режалаштирган ҳарбий амалиётларни тўхтатиши лозим, дея таъкидлади.

Чоршанба куни Сеулга сафар қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтон Шимолий Кореяга нисбатан янги санкциялар жорий этишини эълон қилди.

Бундан ташқари АҚШ ва Жанубий Корея қўшинларининг биргаликда ҳарбий амалиётлар ўтказиши ошкор қилинди.

Расмийларнинг билдиришича, 25-28 июл кунлари ўтказиладиган машқларда 20дан зиёд кема, жумладан АҚШнинг бортида учқичлар жойлашадиган 97 минг тонналик USS George Washington ҳарбий крейсери ҳамда 200га яқин ҳарбий учқич иштирок этади.

XS
SM
MD
LG