Линклар

НАТО адмирали Москвага боради


НАТО Ҳарбий қўмитаси бошлиғи адмирал Жампаоло Ди Паола бугун Москвага сафар қилади.

Москвада НАТО юқори мартабали расмийси Россия Мудофаа вазири Анатолий Сердюков ва Россия Қуролли кучлар Бош штаби раҳбари генерал Николай Макаров билан музокаралар олиб боради.

НАТО ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик истиқболлари Москва сўзлашувлари диққат-марказида бўлади.

2008 йилнинг август ойида Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли ҳарбий можародан сўнг НАТО-Россия муносабатлари совуқлашган эди.


XS
SM
MD
LG