Линклар

АҚШ Индонезия билан яқинлашмоқда


АҚШ 10 йиллик танаффусдан сўнг Индонезия билан хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни қайта тикламоқда.

Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Жакартада Индонезия президенти Сусило Бамбанг Юдҳойоно билан ўтказилган музокалардан сўнг баëнот берди.

1999 йилда АҚШ ҳукумати Индонезия хавфсизлик кучларини Шарқий Тимор аҳолисига қарши қийноқлар қўллаганликда айблаган эди. 2002 йилдан бошлаб эса Шарқий Тимор Индонезиядан ўз мустақиллигини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG