Линклар

БМТ маҳкамаси Косово мустақиллиги юзасидан ҳукм чиқаради


БМТнинг Ҳаагадаги Халқаро адолат суди 2008 йилда Косово ҳукуматининг ўзини Сербиядан ўзини мустақил деб эълон қилган қарорининг қанчалар халқаро қонунларига мос эканини ўрганиш бўйича Сербия ҳукуматининг 2009 йилги мурожаатини ўрганиб чиқди ва Тошкент вақти билан 20:00да маҳкаманинг ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда.

Сербия ўз ҳудудининг ажралмас қисми эканини иддао қилаётган Косово ўлкаси устидан назоратни 1999 йилда НАТО учқичлари уюштирган бомбардимон натижасида серблар ва этник албанлар ўртасидаги уруш тугаганидан кейин йўқотган эди.

Ҳаага шаҳрида жойлашган БМТ маҳкамасининг қарори бажарилиши мажбурий эмас¸ балки тавсия характерига эга.

Шу кунгача Косово мустақиллигини жаҳоннинг 60дан ортиқ давлати, жумладан АҚШ ва ЕИнинг аксар давлатлари тан олган.
XS
SM
MD
LG