Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:49

Эркин микрофон - Чорсу бозорида юзни рўмол билан ўраш тақиқланди


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Бу хабарни Озодликка еткизган аëл¸ бундай босим оқибатида бозордаги савдогар аëллар орасида юмушсиз қолганлари кўпайиб бораëтганидан гапиради.


Чорсу бозорида рўмол ўраганлар жаримага тортилмоқда


Франция парламенти қабул қилган ниқоб кийган аëлларни жаримага тортиш ҳақидаги қарорнинг сиëҳи қуримасдан Тошкентнинг Чорсу бозорида рўмолни иягидан ўтказиб ўраганлар жаримага тортила бошланди. Фаранглардан фарқли ўлароқ¸ Чорсу бозоридагилар ўз амалларига қонунни илова қила олишмаяпти.

Қизи Чорсу бозорида ишлайдиган тошкентлик уй бекаси гапиради.

- У қарор билан чиқиши керакку. Рўмоллиларга¸ айниқса Чорсу бозоридаги сотувчи аëлларнинг рўмолини ечтириб ëки орқасидан ўрантириб савдога чиқишга рухсат беришаяпти. Бўлмаса савдога чиқишга рухсат йўқ. Агар у қулоқ солмайдиган бўлса¸ унга штраф солишаяпти.

Озодлик: Ким қилаяпти шу нарсани? Милиция қилаяптими ëки бозоркомми?

- Чорсу бозорининг ўзидаги милициялари борку¸ Чорсу бозорига қарашли милиция ходимлари бор. Ана ўшалар қилишаяпти шу ишни. Ҳар битта савдогар аëлнинг олдига келиб дўқ билан “Рўмолингизни орқадан ўраб ўтиринг ëки ечинг. Бўлмаса¸ савдога чиқмайсиз. Сизга жарима солинади. Рўмолда ўтириб савдо қилишга ҳаққингиз йўқ” дейишаяпти.

Озодлик: Шунга асос сифатида бирор бир ҳужжат кўрсатишдими улар?

- Ҳеч қанақа қарор кўрсатилмайди. Ҳеч қанақа қарор¸ ҳеч қанақа қонун кўрсатилаëтгани йўқ. Бизларга юқоридан буйруқ бўлган дейди. “Юқори” айнан кимлигини бизларга айтмайди улар.

Озодлик: Сиз ҳам ўша бозорда савдо қиласизми?

- Йўқ¸ менинг қизим савдо қилади. Бугунги кунда у савдога ҳам чиқмай қўйди. Сабаби тирикчиликка чиқишга ҳеч йўл йўқ. Тирикчилик қила олмаяпти шу сабабли. Маҳалла комиссиялари ҳам “Рўмолимни орқадан ўрайман¸ деб тушунтириш хати ëзиб бергин" дейишаяпти. Бир жойга справка керак бўлганда. Шунга кирса “Рўмолимни орқадан ўрайман деб ëзиб бергин” дейишибди. Қизим “Ҳижобимни ҳеч қачон ечмайман” деб ëзиб берибди. Бу қанақа мажбурият? Маҳалла комиссиялари¸ шу ерда ўтирган селсоветлар қанақа қилиб уйма уй юриб “Рўмолингларни орқадан ўранглар ëки бўлмаса сизларга жарима солинади” деб дўқ қилиб ҳурматсизлик билан қараяпти. Ҳаттоки¸ справка бермайман сизга¸ деган гаплар ҳам бўлди.

Яна ўқишдаги қизлар. Масалан¸ келиним ўқишни битирдилар. Ҳеч қаëққа ишга киргиза олмайман. Сабаб - рўмол ўраганлар. Ўқишларни битиргунча шунақа қийналдики¸ бир йил давомида директор ҳам ҳақоратлайверади¸ эшикдан ечиб кирасан дейди. Ўқишга кириб кетаëтганда рўмолни бошидан ечиб кириб кетармишда¸ чиқаëтганда кўчада ўрармиш. Бу қанақа мажбурият яна? Ҳеч қаерда бизга қарор¸ қонун кўрсатилгани йўқ. Биз ҳайронмиз энди. Қаëққа мурожаат қилишимиз керак¸ ким бизларга ëрдам беради? Муслима аëлларнинг ҳаммаси ҳайрон. Бу бизлар учун жуда катта ҳақорат¸ дейди тошкентлик уй бекаларидан бири.


Қозоғистондаги ўзбек қочқинлар хавотири

2005 йилги Андижон қирғинидан кейин тазйиққа олинганлардан бир гуруҳи чегара ошиб Қозоғистонга келди. Қозоғистондаги БМТ қочқинлар идораси рўйхатига тиркалган бўлсак-да¸ хавотирдан тинч ухлай олмаяпмиз¸ дейди исми айтилишини истамаган ўзбек қочқинларидан бири.

- Ўзбекистондан кетишимга сабаб бўлган нарсага¸ бизлар энди 2005 йилдан бери рўйхатда турибмиз. 2005 йил Андижон воқеалари бўлгандан кейин бизларни 27 май куни ушлаб олиб кетган. Олиб бориб қийноқларга солиб¸ “Иштирок этганман деб бўйнингга олгин” деб анча тазйиқлар бўлган. Ундан кейин рўйхатга олиб қўйиб ҳар 15 кунда¸ бир ойда безовта қилиб чақириб¸ бирор жойда жиноят бўлса чақириб безовта қилавергандан кейин 2009 йилда Асадовнинг ўлими¸ Анвар қори Турсуновга суиқасд қилганларга шерик¸ деб айб қўйиб МВД га¸ республика прокуратурасига чақириб¸ тергов ўтказиб¸ озодлигимга хавф бўлган эди. Шунинг учун чиқиб келган эдим.

Озодлик: Қозоғистонни ўзингизга хавфсиз жой¸ деб билмаяпсизми?

- Йўқ. Бу ердаги қочқинлардан¸ мана хабаринглар бўлди¸ 9 июн куни эрталаб ҳамманинг уйига бостириб кириб олиб чиқиб кетилган. Шундан кейин маълум бир қисми қўйиб юборилиб¸ маълум бир қисмини олиб қолишди. Ҳозир 30 киши қамоқда ўтирибди. Ҳозир яна беш кишини КНБ га олиб кетишибди. Тергов изоляторида 15 киши бўлди. Қолган кўчада юрганларни чақириб¸ суҳбат ўтказиб¸ қора доскага мел билан ëзиб жиноятчига ўхшатиб¸ қўлидан бармоқ изи олиб¸ “Нимага келгансан? Террорист бўлмасанг келмас эдинг” деб гапириб инсон ҳуқуқларимиз топталаяпти. Бу ерни ҳам ўзимиз учун хавфсиз жой деб билмаяпмиз¸ дейди Қозоғистондаги ўзбек қочқинларидан бири.


Ўзбек бобо президент хонимга мактуб ëзди

Қашқадарëлик кекса ўқитувчи 71 яшарлик Ўзбек бобо Бердиқулов Қирғизистон президенти Ўтунбаевага мактуб ëзди. Мактуб давомида Ўзбек бобо Қирғизистон президенти ўз мамлакатидаги ўзбеклардан қирғин учун кечирим сўраши ва зарар кўрганларга товон тўлаши лозимлигини уқтирди.

Ўзбек бобо ҳар бир ўлдирилган киши учун 100 мингдан доллардан зиëд товон тўланиши лозим¸ деб билади ва ўз фикрини мана бундай изоҳлади.

- Ўзбекистон республикаси¸ Қашқадарë вилояти¸ Чироқчи туманида яшовчи 71 ëшли ўқитувчи пенсионер Бердиқулов Ўзбек бобоман. Битта 30 ëшли йигит айбсиз ҳалок бўлди¸ дейлик. У пенсияга чиққунча яна 30 йил ишлаши¸ 30 йил маош олиши керак эди. Шу оладиган маошини ҳам товон сифатида тўлаши керак. У фақат маош ҳисобига яшамаган. У қўшимча даромад ҳам қилган. Томорқасига қараган¸ молини боққан. Маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча даромад қилган. Пенсияга чиққандан кейин пенсия олади. Пенсияни мен 25 йилга мўлжалладим 85 ëшга кириб ҳалок бўлади¸ деб. Қарабсизки¸ 25 йиллик пенсия даврида пенсиясининг 25 фоизи миқдорида қўшимча даромад қилади¸ деб барча даромадларини товон сифатида тўласа¸ 200 доллар олиб ишлаëтиб ўлган одамнинг товон пули 160 минг 500 доллар бўлиши керак¸ дейди Ўзбек бобо Бердиқулов.


Эртадан умидвор ўшлик

Хуршид Даврон шеърларида қудуққа ташлаб юборилган қилич ҳақидаги ташбеҳлар кўп. “Вақт ўтиб занглаган қудуқ тубидаги қиличдан самар йўқ. Энг муҳими ўзбекларга хос бунëдкорлик ва ҳақиқат умиди”¸ дейди ўшлик ҳуқуқшунос Баҳодир ака.

- Ҳақ эгилади¸ синмайди. Менинг ишончим комил. Бола-чақаларимиз шу ерларга чиройли шаҳарлар қуради. Бошқа иложимизнинг ўзи йўқ. Ҳозир ҳам бизни қўшмаяпти. Ҳозир яхши гапга борку¸ нимаки тўғри гапни гапирсангиз¸ ким бўлишингиздан қатъий назар¸ ҳаттоки мулла-имомларга мачитларни алмаштирганларга “мана бунақа йўл” десангиз¸ шарт қўлингиздан ушлаб “Сиз провокатормисиз?” деяпти. Провокатор қирғизлар учун мода бўлиб қолибди. Ўш ТВ бор эди чиройли ишлаб турган. Шуни ҳам ҳозир шарт бузишди. Қирғиз-ўзбек университетимиз бор эди. Қодиржон Ботиров яхши умид билан қурган Халқлар Дўстлиги университетини бузиб Қодиржонга қидирув берган. Қодиржоннинг адашган ери йўқ бу ерда. Қодиржон Ботировнинг айби йўқ¸ деб биламан мен. “Қирғизистоннинг боши қирғизлар бўлса¸ биз елкасизми¸ бўйнимиз. Тенг ҳуқуқли бўлишимиз керак” деган умидда яхши кетаëтган одам эди. Ҳеч қанақа провокация қилган ери йўқ. Қуриб қўйган университетини ëқишди кўриша олмасдан. Қисқа қилиб айтиб ўтаман -Бакиев давридан бери Қирғизистондаги журналистларнинг берган мақолалари бу нарсаларни келтириб чиқарди¸ дейди ўшлик ҳуқуқшунос Баҳодир Узоқов.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG