Линклар

Эрон ҳукуматининг айрим идоралари пойтахтдан кўчирилади


Эрон кабинети Теҳронда ҳукуматнинг янги идораларини ташкил этишни таъқиқловчи ва айрим давлат идоралари ходимларини пойтахтдан кўчириш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Янги қонунга мувофиқ энди ҳукумат идоралари август ойи охиригача айрим ходимларини Теҳрон ташқарисига кўчириши керак бўлади.

Расмийлар янги қонун ҳозир 14 миллион аҳоли яшаётган Теҳрон шаҳрида одамлар сонини камайтириш мақсадида қабул қилинганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG