Линклар

Венесуэла-Колумбия дипломатик алоқалари узилмоқда


Венесуэла президенти Уго Чавес ўз мамлакати Колумбия билан дипломатик алоқаларни узаётганини айтди.

Бундай қарор қабул қилинишига президент Чавес колумбиялик партизанларга қарши чора кўрмай, уларга бошпана бергани ҳақидаги Колумбиянинг иддаоси сабаб бўлди.

Бунинг исботи ўлароқ Колумбия партизан лагери экани айтилаётган бир неча фотосуратни эълон қилди.

Колумбия дипломатлари 72 соат ичида Венесуэлани тарк этиши керак.

22 июл куни Уго Чавес АҚШ минтақавий интеграция йўлидаги Венесуэланинг уринишига путур етказиш учун Колумбиядан фойдаланаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG