Линклар

logo-print

Гуантанамонинг яна икки маҳбуси озод бўлди


АҚШ Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган икки маҳбусни Испания ва Латвияга жўнатди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Мадрид ва Риганинг илтимосига кўра маҳбуслар исми ошкор қилинмаслигини айтди.

Гуантанамо тутқунларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган америкалик адвокат Майкл Монга кўра, Гуантанамода тўрт нафар ўзбекистонлик ҳам сақланган.

Терроризм билан боғлиқ барча айбловлар олиб ташланган Ойбек Жабборов, Камолиддин Қосимбеков, Алишер Ҳамидуллаев ва Шоҳрух Ҳамидовга Ирландия¸ Швейцария ва Латвия ҳукуматлари бошпана берган.

Барак Обама АҚШ президенти этиб сайланганидан кейин 2002 йилда ташкил этилган Гуантанамо қамоқхонасини ёпишни ваъда қилган.

246 нафар маҳбус сақланган Гуантанамода ҳозир 176 нафар тутқин қолгани айтилмоқда. .
XS
SM
MD
LG