Линклар

Покистон армияси қўмондони муддати узайтирилди


Покистон Бош вазири Юсуф Риза Ғилоний армия қомондони генерал Ашфақ Каянининг хизмат муддатини яна 3 йилга узайтирди.

Президент Осиф Али Зардорий билан маслаҳатлашувдан сўнг телевидение орқали чиқиш қилган Зардорий қабул қилинган қарорни “терроризмга қарши самарали кураш олиб бораётгани ва мамлакатда қонун устиворлишини таъминлашда Каянининг фаоллиги” билан изоҳлади.

Генерал Ашфақ Каяни қўмондон сифатида уч йиллик хизматдан сўнг истеъфога чиқиши керак эди.

У 2007 йилда собиқ президент Парвез Мушарраф томонидан армия қўмондони этиб тайинланган.
XS
SM
MD
LG