Линклар

logo-print

Давлат котиби Косовони тан олишга чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон барча давлатлар жумладан Сербияни Косово мустақиллигини тан олишга чақирди.

22 июл куни БМТнинг Ҳаагадаги Халқаро адолат суди Косово ҳукуматининг ўлка мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги қарорини қонуний деб топган эди.

Бироқ Сербия президенти Борис Тадич Белград БМТ судининг қарорини ҳеч қачон тан олмаслигини айтди.

Косово Ташқи ишлар вазири Скендер Хисени Белград ва Приштина расмийларини ҳамкорликка даъват қилди.

- Иккала давлат манфаатини кўзлаб, Европа ва НАТОга қўшилиш ниятида бирга ишлашдан бошқа муқобил йўл йўқ, деди Косово Ташқи ишлар вазири.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати мутасаддиси Кэтрин Эштон Приштина ва Белград ўртасида сўзлашув жараёнини йўлга қўйишда Брюссел ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги БМТ судининг қарори Косово мустақиллиги учун қонуний асос бўла олмаслигини айтди.

Брюсселда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен БМТ суди чиқарган қарор Косовога киритилган НАТОнинг 10 минг аскардан иборат тинчликпарвар кучлари фаолиятига таъсир этмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG