Линклар

logo-print

Россияда патент билан ишловчилар сони ошиб бормоқда


1 июл куни Россияда меҳнат муҳожирларининг патент билан ишлаш тизими жорий қилинганидан бери ўтган 23 кун ичида Федерал Миграция хизматига жисмоний шахсларникида ишлаш учун патентга 12 000 ариза топширилган.

Бу ҳақда матбуот анжуманида хабар қилган Миграция хизмати директори муовини Екатерина Егоровага кўра, патент асосида ишлаш амалиётининг муҳожирлар орасида бундан ҳам кенгроқ ёйилиши эҳтимоли бор:

- Бизнинг асосий мақсадимиз - ноқонуний меҳнат муҳожирларини қонуний йўлга бошлаш. Улар ҳозирда Россияда 3 миллион одамни ташкил этади, деди Екатерина Егорова.

1 июлдан жорий қилинган Федерал миграция хизмати патентлари МДҲ давлатларидан келаётган меҳнат муҳожирларининг россиялик жисмоний шахслар қўлида ишлашига рухсат беради. Бундай патентни олиш учун Миграция хизмати бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ҳар ой 1000 рубл тўлов тўлаш керак бўлади.
XS
SM
MD
LG