Линклар

Пхеньян санкцияларга қаршилик кўрсатмоқда


Шимолий Корея ҳукумати АҚШнинг янги санкциялари жавобан амалиётли чоралар қўллаш билан таҳдид қилди.

Жорий ҳафта бошида Сеулга сафар қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтон Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар қўллашини эълон қилди.

Бундан ташқари АҚШ ва Жанубий Корея яқин кунлар ичида биргаликда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишини ошкор қилди.

Пхеньянга нисбатан янги жазо чораларининг қўлланилишига эса Жанубий Кореяга тегишли ҳарбий кеманинг Сариқ денгизда чўкиб кетиши сабаб бўлди. Мазкур фожиа юзасидан ўтказилган тергов хулосасида айтилишича, Чхонан кемаси Шимолий Корея ҳарбийлари томонидан отилган ракетадан чўкиб кетган.

Кеча эса Ҳанойдаги халқаро анжуманда иштирок этаётган Шимолий Корея делегацияси вакили Ри Тонг-ил АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида ўтказилиши режаланган ҳарбий амалиётлар Шимолий Корея суверенитетига мутлоқ зид эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG