Линклар

logo-print

Косовода Марказий банк раҳбари ҳибсга олинди


Косово Марказий банки раҳбари Ҳошим Режеби коррупцияга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинди.

Косово полицияси Марказий банк раҳбари идораси ва унинг хонадонида тинтув ўтказди.

Европа иттифоқининг Приштинадаги полиция ва ҳуқуқ миссияси вакилларининг билдиришича, Ҳошим Режеби банк расмийларининг ўз ваколатини суистеъмол қилганлик, солиқ тўламаганлик ва ноқонуний пулларни ювиш каби қонунбузарчиликлар юзасидан олиб борилган тергов иши доирасида қўлга олинган.

Хабарларга кўра, Косово Марказий банкининг яна уч нафар ходимига худди шундай айбловлар қўйилмоқда.
XS
SM
MD
LG