Линклар

logo-print

Москва НАТО билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда


Москвада НАТО ва Россия ҳарбий қўмондонлари музокаралари бўлиб ўтди.

- Замонавий таҳдид ва ҳозирги кунда юзланаётган муаммоларга жавоб топишда биз НАТО билан ҳамкорликни қайтадан бошлашга тайёрмиз, деди бугун Москвада НАТО Ҳарбий қўмитаси бошлиғи адмирал Жампаоло Ди Паола билан учрашган Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари¸ генерал Николай Макаров.

Жампаоло Ди Паола, ўз навбатида НАТОнинг террорчиликка қарши кураш ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида Россия билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Николай Макаров Россия халқаро коалиция кучларининг Афғонистонда зафар қозонишидан манфаатдор эканини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG