Линклар

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 3 миллионга етди

  • Садриддин Ашур

Озодлик суҳбатлашганлардан бирининг айтишича¸ Ўзбекистондаги айрим интернет кафеларида сиëсий сайтларга кириш учун ҳужжат талаб қилинмоқда.

Озодлик суҳбатлашганлардан бирининг айтишича¸ Ўзбекистондаги айрим интернет кафеларида сиëсий сайтларга кириш учун ҳужжат талаб қилинмоқда.

Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кўра, бугун ҳар минг ўзбекистонликдан 105 нафари интернетдан фойдаланмоқда. Бироқ Озодлик суҳбатлашган ўзбеклар интернетдан фойдаланувчилар сонининг камлиги, интернетнинг шаҳар ва туманлар маркази аҳолисига аталган "ҳашамат" бўлиб қолаëтганини айтмоқдалар.


Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги хабарига кўра, мамлакатда интернетдан жамоа бўлиб фойдаланиш пунктлари¸ яъни интернет кафелари сони 1025 тага етган. Ўзбекистонликларнинг ҳар тўққиздан бири мунтазам равишда интернетга кириб туради.

Бироқ Озодлик суҳбатлашган оддий ўзбекистонликлар фикрича¸ мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар сони бунчалик кўп эмас ва интернетдан¸ асосан корхона ва ташкилот ходимлари, катта шаҳарлар аҳолиси ва талабалар фойдаланади.
ўзбекистонликларнинг аксарияти интернетдан фойдаланмайди.

Бу борада якдил фикр билдирган суҳбатдошларимиз¸ интернет фойдаланувчилари сонининг¸ ўзлари тахмин қилаëтган каби озлиги сабабларини¸ ҳар хил изоҳладилар.

- Интернет масаласида жуда орқадаман ҳали. Компютерим ҳам йўқ. компютердан фойдаланишни ҳали ўрганганим йўқ. Қишлоқ жойда яшайман. Интернетга уланадиган имконият ҳам йўқ. Компютери борлар ҳам менимча ҳозир уланиб бемалол фойдалангани йўқ шекилли¸ дер экан бухоролик Исмоилжон ўз фикрига Ўзбекистон аҳолисининг аксари яшовчи қишлоқ ҳудудларда одамларда на шахсий компютер ва на интернетга уланиш имкони йўқлигини далил сифатида келтирди.

Тўйтепалик Наримон ака тилга олган сабабга кўра, тириклик важидан интернет ҳақида ўйлашга оддий ўзбекистонликларнинг имкони ҳам, фурсати ҳам йўқ:

- Айтмоқчи бўлганим¸ техника тараққиëти пайтида долзабр мавзулар тўғрисида информация олиш¸ дунëни қамраб олган интернетдан фойдаланиш долзарб¸ лекин иложим йўқда¸ биласизми. Биринчи галда¸ компютер сотиб олиш керак. Ëки бўлмаса интернет кафега кириш керак. Интернет кафе эса фалон пул. Унга маблағ ажратиш керак. Ундан ташқари мен тириклик дардида ўралиб бу нарсадан чиқа олмайман. Ўргимчак тўр солиб туриб ўша тўр бизда тўрга ëпишмаслик учун ажратиб чиқарадиган суюқлигимиз йўқда. Биз ясаган тўримизга ўзимиз ўралашиб кетаяпмизда. Мажбур бўлиб қолаяпмизда. Чеккага чиқиб интернет кафелардан¸ интернетдан фойдаланишнинг иложиси йўқда¸ деган Наримон ака кўпчиликнинг интернетдан мосуволигини ўзбекистонлик иқтисодий ҳаëтининг мураккаблиги билан изоҳлайди.

Учинчи суҳбатдошимиз Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи 17 ёшли Мавлудахон. Ўспирин қиз билан суҳбатимиздан¸ қумқўрғонлик аксар ëшларнинг ҳали интернет нима эканлигидан бехабарлигини англадик:

- Интернет? Интернет деган нарсани билмайман ака. Кафесини ҳам кўрганим йўқ. Тўғрисини айтаман¸ анави секретар машинкасига ўхшатиб оддий компютерда ëзадию¸ шунақасини биламан. Лекин интернет кафе¸ интернет шуғулланадиган жой борлигини ҳам¸ интернети бор одамларни ҳам билмайман. Энди радиолардан эшитиб турамиз. Тезкор дунëнинг янгиликлари интернетда яхши¸ деб эшитамиз радиодан¸ телевизорлардан. Лекин интернетнинг олдига ўтириб ўзимиз шуғулланиб кўрмаганмиз¸ дейди сурхонлик Мавлудахон.

Ўзбекистонда¸ суҳбатдошларимиз қайд қилган каби¸ интернетдан фойданувчиларнинг асосий қисми катта шаҳарларда истиқомат қилади. Кимлардир интерет тармоғини уйига ўтказиб олган, кимлардир интернет кафеларга киради. Бироқ интернет кафеларда виртуал ахборот дунëсига кириш эркинлиги ўта чекланган ва бу ердан фақат рухсат берилган сайтларгагина кириш мумкин, дейди тошкентлик Моҳира.

- Кирсак¸ фақат рухсат берилган сайтларга кирамиз. Умуман кирмайман демайман¸ кирганман. Фақат рухсат берилган сайтларга кира оламиз. Рухсат берилган деганимнинг сабаби¸ кўп сайтлар бизларда блокировка қилиб қўйилган. Сиëсий сайтларга мана Озодлик сайтига¸ Фарғона.ру сайтига кириш имкони йўқ. Яна мана исломий сайтларга ҳам киришнинг имкони йўқ. Эшитишимга қараганда¸ интернет кафеларда ким қайси компютерда ўтирган бўлса¸ компютердан қайси сайтларга кираëтгани ҳаммаси назорат қилинади тепада¸ СНБ дами қаердадир дейишган. Бир-иккита проксилар орқали кираëтган эдик. Ҳаттоки ўша проксилар ҳам жуда қийин бўлиб қолди. Проксиларнинг ҳам йўли бекилиб қолди¸ дейди интернетдан фойдаланиш борасида қишлоқдаги тенгдошларидан анча ўзиб кетган Моҳирахон.

Ўзбекистондаги олий ўқув юртларидан бирининг ўқитувчисига кўра, интернет кафеларнинг ҳаммаси Миллий хавфсизлик хизмати рўйхатида туради ва ўша интернет кафелари хўжайинлари “тақиқланган” сайтларга мунтазам кириб турган мижозлар ҳақида ахборот бериб туришга мажбур:

- Масалан¸ битта студент менга келиб айтди. Мен унга ҳам шу топшириқни берган эдимда. Сиëсий сайтларга кириб маълумот олгин деган эдим. Кейин “Бўлмас экан. Бу сайтларга кирсангиз¸ паспорт кўрсатишингиз керак экан. Улар сизнинг шу сайтдан фойдаланганлигингзни ëзиб олар экан. Шунга қўйинг ака¸ кирмайлик” деб айтган эди менга¸ дейди Ўзбекистондаги ўқув юртларидан бирида сабоқ бераëтган исми айтилишини истамаган ўқитувчи.

Ўзбекистон аҳолисига бугунги кунда интернетдан қанчалик эркин фойдаланиш имконини ўрганишга оид кичик текширувимиз сўнггида қиëс учун бир рақам: aҳолиси 16 миллионлик Қозоғистонда интернетдан фойдаланувчилар сони ўтган йили 3 миллиондан ошиб кетган бўлса, аҳолиси сони қарийб 30 миллионга етгани айтилаëтган Ўзбекистонда¸ расмий рақамаларга кўра¸ эндигина 3 миллионга етяпти.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG