Линклар

logo-print

Генерал МакКристал ҳарбий хизматдан кетди


Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларининг собиқ қўмондони генерал Стенли МакКристал ҳарбий хизматни тарк қилди.

Генерални ҳарбий хизматдан кузатиш маросими Вашингтон яқинидаги АҚШ қўшинлари базасида бўлиб ўтди.

Стенли МакКристалнинг келажакдаги режалари ҳозирча ошкор қилинмади.

Генерал МакКристал июн ойида Rolling Stone журналига берган интервюда Оқ уй маъмурияти расмийларини кескин танқид қилганидан сўнг президент Барак Обама томонидан истеъфога чиқарилган эди.

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларининг янги қўмондони этиб эса генерал Дэвид Петреус тайинланди.
XS
SM
MD
LG