Линклар

Афғонистонда хорижлик ҳарбийлар нобуд бўлди


НАТО қўмондонлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон жанубида рўй берган портлаш оқибатида халқаро кучларнинг тўрт аскари нобуд бўлган.

Бугун содир этилган ушбу портлаш қурбонларининг миллати расман ошкор қилинмаган бўлса-да, АҚШ расмийлари мамлакат оммавий ахборот воситаларига нобуд бўлганларнинг барчаси америкалик эканини маълум қилдилар.

НАТО расмийларининг билдиришича, жорий ой давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликлар оқибатида халқаро кучларнинг жами 69 нафар аскари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG