Линклар

Путин Янукович билан учрашади


Россия бош вазири Владимир Путин Украина президенти Виктор Янукович билан учрашиш мақсадида Қримга сафар қилди.

Ҳар иккала давлат расмийларининг билдиришича, Путин ва Янукович учрашувида Россия газини Украина ҳудуди орқали транзит қилиш масаласи, “Нафтогаз” ширкатини “Газпром” билан бирлаштириш ва бир қатор соҳаларда қўшма корхоналар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Маълум бўлишича, айни пайтда Москва мэри Юрий Лужков ҳам Қримга сафар қилган. Лужковнинг Қрим ҳукумати раҳбари Василий Жарта билан ўтказилган музокараларидан сўнг икки томонлама ҳамкорлик дастури бўйича келишув имзолангани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG