Линклар

Ўзбекистонда ёзги аэрокосмик мактаб фаолият бошлади


Тошкент шаҳри яқинида Халқаро аэрокосмик мактаби (ХАКМ - 2010) иш бошлади.

Аэрокосмик мактабда россиялик машҳур фазогирлар - генерал Владимир Жонибеков, полковниклар Солижон Шарипов ва Андрей Маликовлар маъруза қилади.

Интерфакс агентлигининг хабарига кўра, бу даргоҳда Озарбайжон, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон ва Франциядан махсус синов орқали танлаб олинган 30 нафар истеъдодли ёшлар таҳсил олади.

Фазогирлардан ташқари ёзги мактабнинг назарий ва амалий машғулотларини Ўзбекистон Фанлар Академиясининг астрономия институти ходимлари олиб боради.
XS
SM
MD
LG