Линклар

logo-print

Пхенян ядровий чоралар қўллаш билан тахдид қилди


Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Корея қўшинларининг биргаликда ўтказилиши режаланган кенг кўламли ҳарбий машғулотларига жавобан ядровий чоралар қўллаш билан таҳдид қилди.

Шимолий Корея давлат телевидениеси мамлакат Мудофаа қўмитасига таяниб расмий Пхенян АҚШ ва Жанубий Кореянинг “провокацион” ҳаракатларига жавобан ядровий чоралар қўллашга ва “муқаддас уруш” бошлашга тайёр экани хусусида хабар тарқатди.

Жорий ҳафта бошида Шимолий Корея 25 июл куни ўтказилиши кутилаётган ҳарбий машқларга жавобан амалий чоралар қўллаш билан тахдид қилган эди.

Расмийларнинг билдиришича, ҳарбий машқларда 20 дан зиёд кема, жумладан, АҚШнинг бортида учқичлар жойлашадиган 97 минг
тонналик USS George Washington ҳарбий крейсери ҳамда 200 га яқин ҳарбий учқич иштирок этади.

Мазкур ҳарбий машқларни ўтказишдан асосий мақсад АҚШ ва Жанубий Корея иттифоқчилик алоқаларининг мустаҳкамлигини Шимолий Корея ҳукуматига намойиш қилишдан иборат.

XS
SM
MD
LG