Линклар

Камерон Туркияга боради


Буюк Британия бош вазири Дэвид Камерон бугун Туркияга сафар қилади. Бу Камероннинг бош вазир сифатида Анқарага қилаётган илк сафаридир.

Хабарларга кўра, Дэвид Камерон ва унга ҳамрохлик қилаётган Буюк Британия ташқи ишлар вазири Вилям Ҳейг бугун Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қиладилар.

Май ойида ҳокимиятга келган Камерон етакчилигидаги коалицион ҳукумат Буюк Британия ташқи сиёсатини жонлаштириш ва “Катта йигармалик” давлатлари билан алоқаларни яхшилашга ваъда берган эди.

Буюк Британия ҳукумати Туркиянинг ЕИга аъзо бўлишига қарши эмаслигини ҳам бир неча бор билдирган, бироқ Франция ва Германия расмий Анқаранинг ЕИ сафига қўшилишига қарши чиқиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG