Линклар

logo-print

Япон денгизида ҳарбий машқлар ўтказилмоқда


АҚШ ва Жанубий Корея қўшинлари бугун Япон денгизида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказа бошлади.

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс ва унинг жанубий кореялик ҳамкасби Ким Тай Йонгнинг бугун эълон қилинган қўшма баёнотида ўтказилаётган машғулотлардан асосий мақсад “ўз агрессив ҳаракатларини тўхтатиши лозимлиги борасида Шимолий Кореяга аниқ мужда йўллаш”дан иборат эканлиги қайд этилган.

Расмийларнинг билдиришича, ҳарбий машқларда 20 дан зиёд кема, жумладан, АҚШнинг бортида учқичлар жойлашадиган 97 минг
тонналик USS George Washington ҳарбий крейсери ҳамда 200 га яқин ҳарбий учқич иштирок этмоқда.

Шанба куни эса Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Корея қўшинларининг биргаликда ўтказилиши режаланган ушбу кенг кўламли ҳарбий машғулотларига жавобан ядровий чоралар қўллаш билан таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG