Линклар

Афғонистонда америкалик икки аскар йўқолди


Афғонистон шарқида бедарак йўқолган икки нафар америкалик ҳарбийни қидириш ишлари давом этмоқда.

НАТОнинг шанба куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, Кобулдаги ҳарбий базани тарк қилган икки ҳарбий базага қайтиб келмаган. Ҳарбийлар машинаси Логар вилоятида топилган.

НАТО баёнотида аскарлар миллати ошкор қилинмаган бўлса-да, ўз исмини сир тутган АҚШ расмийларидан бири бедарак йўқолган аскарлар америкалик бўлганини маълум қилди.

Бундан бир оз аввал толиблар Кобул жанубида америкалик икки ҳарбийни асир олганини эълон қилган эди, бироқ бугун Толибон матбуот вакили ҳарбийларнинг бедарак йўқолишига толиб жангариларининг алоқаси йўқлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG